Description
Наполеонзода (роман) – Француз адиби Шарл Лоран қаламига мансуб «Наполеонзода» романи ўз ичига ХИХ асрнинг бошлари – Наполеон Францияси даврини олган «Наполеоннинг жосуси» асарининг мантиқий давомидир. Асарда баён қилинган асосий воқеалар бош қаҳрамон – Рим қироли герцог Рейхштадтский атрофида айланади. Герцог Рейхштадтский асли буюк француз саркардаси Наполеон Бонапартнинг ўғли – Жозеф Француа Шарл Бонапарт. Отасининг аянчли тақдири ўғилнинг ҳаётига ҳам соя солдики, онасидан айро яшаган, ўз бобоси қўлида тутқун бўлган Наполеонзода 21 ёшида сил касаллигидан вафот этади… Китобхон романни мутолаа қилар экан, ХИХ аср бошларидаги икки қироллик олий насаб кишилар, туғишганлар ўртасидаги адоват, шахсий ғаразлар буюк инсонлар ҳаётининг қанчалар аянчли бўлганига гувоҳ бўлади.
Reviews
There are no reviews yet.