Description
Мехробдан Чаён – Абдулла Қодирив – Анвар ва Раъно… Улар ҳақида адабиёт ихлосмандлари яхши билишади. Болалигидан тиришқоқ ва закийлиги, нозиктаъблиги билан атрофдагилар эътиборига тушган Анвар юқори мартабага ҳам эрта эришади. «Жасур қиз» таърифини олган Раъно ҳақида ҳам мактаб дарсликларида илк тасаввурларга эга бўлганмиз. Замонасининг зулми ёхуд зайли қурбонига айланмай, ўзининг шижоати билан муҳаббати ва келажаги йўлидаги ҳаракати, айтиш жоиз бўлса, таҳсинга сазовордир. Йиллар ошган мазкур асар ҳар гал ўқувчини қайсидир жиҳати билан сергаклантиради. Даврнинг жирканч муҳити, амалпарастлик, турмуш икир-чикирлари ва ниҳоят гўзал муҳаббат тавсифларига бой ушбу асарнинг бугунги кунгача ардоқда эканлиги тасодиф эмас, албатта…
Reviews
There are no reviews yet.