Description
Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик – Ушбу китоб Туркистон тарихининг ХХ аср бошидаги енг муҳим ҳодисаларидан бири ҳисобланмиш жадидчилик ҳаракати билан таништириш борасидаги навбатдаги қадамлардандир.
Муаллиф ушбу мавзу билан салкам 40 йилдан буён шуғулланиб келади. Aбдулла Aвлоний, Мирмуҳсин Шермуҳамедов, Саидрасул Aзизий, Сўфизода, Нозимахоним, Сидқий Хондайлиқий, Тавалло, Боту, Мирмулла, Чўлпон, Фитрат, Беҳбудий, Камий ижодларини ўрганди ва уларнинг фаолияти билан китобхонларни таништирди.
Мазкур тадқиқот жадидчиликнинг шаклланишн, тарихи, манбалари, ижтимоий-сиёсий, маданий-адабий ҳаракатчилик билан алоқаларнни умумлаштириш йўлидаги тажрибалардан биридир.
Бу ҳодисанинг ўлмас ғоялари, айниқса, улардан учтаси ҳозирги кунларимизда ҳам сув билан ҳаводек зарур бўлиб турибди. Булар: жасорат, маърифат, фидойилик!
Reviews
There are no reviews yet.