Description
Гёте билан гурунглар – Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.
Сирасини айтганда, мен буюк инсон билан дастлаб танишганимда, кейинроқ у билан йиллар давомида ёнма-ён яшаганимда, унинг панд-насиҳатларига ҳамиша муҳтож едим, шу сабабли унинг сўзларини келажак авлод учун сақлаш мақсадида жон деб ёзиб бордим.
Aммо унинг тўққиз йил давомида мен ҳузур қилиб тинглаган фикр-мулоҳазаларининг чуқур ва бой маъносини чақар, ўзимни баайни гўдак баҳор ёмғирининг ҳузурбахш томчиларини кафтида тутиб қолмоқчи бўлганида улар унинг бармоқлари орасидан тушиб кетгандек ҳис етаман.
Ҳар қалай, китобларнинг ҳам ўз қисмати бўлади, деганларидек, бу сўзлар уларнинг яратилиши ҳамда кейинроқ дунё бўйлаб тарқалишига ҳам, шунингдек, ушбу асарнинг юзага келишига ҳам тааллуқлидир.
Reviews
There are no reviews yet.