Description
Йигирманчи аср мумтоз адабиётининг энг севиб ўқиладиган жозибали асарлари муаллифи саналмиш Стефан Свейгнинг новелла ва ҳикоялари ўзининг бетакрор ва мукаммал тасвир услуби билан ажралиб туради. Ёзувчининг мазкур тўпламдан жой олган ҳикояларидаги қаҳрамонлар ҳаётини кузата туриб, асрлар давомида сайқалланиб авлодлардан-авлодларга мерос бўлиб келаётган чин инсоний қадриятлар, покиза туйғулар умрнинг маълум бир фаслларида шафқатсиз тўфонли синовларга дуч келиши ва бу синовларда улар ақл ҳамда ахлоқ меъёрларига таянибгина ўз мувозанатини сақлаб қолиши мумкинлигининг гувоҳи бўласиз. Ҳикояларни ўқиётиб аёл қалби деб аталувчи кутилмаган хиссий тўлқинлар билан тўлиб тошган тилсимли уммоннинг туб-тубига назар ташлагандек, ундаги мафтункор жилвалар сирини англагандек бўласиз.
Reviews
There are no reviews yet.